Новость

МАНГУ ҚАЛБЛАР АРДОҒИГА САЗОВОР ИНСОН!


18
Дек

Куни кеча нафақат яқинлари, ҳамкасблари, балки мухлислари қалбини фарёдга тўлдириб, беихтиёр кўзларидан ёш томизиб мангу ором сари йўл олган самимий, дилгир, жонкуяр ва мехнатсевар инсон, машхур сўз устаси, Ўзбекистон халқ артисти Обид Асомовни ёд этиб, Мувад Видео ходимлари ҳам чуқур таъзияга чўмди. Кўп йиллар мобайнида ижодий ҳамкорлик қилиб келган, нафақат ижодий ҳамжихатликда балки, кўнгилларда ҳам ўз ўрнига эга бўлган  Обид Асомов хотирасига бағишлаб, унинг   мухлислари хотирасидан жой олган ва ёдга солувчи ижод махсулларининг қисқа тасвирлар жамланмасини ижтимоий тармоқдаги манзилимизга жойладилар. Ушбу видеороликни сайтимиз орқали ҳам тамоша қилишингиз мумкин.